«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси №56 «Тошкент—Урганч» тезюрар йўловчи поезди йўналиши Хивага қадар узайтарилганини эълон қилди, деб хабар берди «Газета.uz».
Поездлар «Тошкент—Жанубий» вокзалидан ҳар сешанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари йўлга чиқади.
Поезд пойтахт вокзалидан 20:30 дан отланиб, Урганч вокзалига 11:24 да етиб боради. У ердан эса 11:35 да йўлга чиқиб, Хивага 12:05 да кириб боради.
№55 «Хива—Урганч—Тошкент» йўловчи поезди Хива вокзалидан 13:45 да чиқиб, Урганч вокзалига 14:15 да етиб боради. Урганчдан пойтахтга томон 15:25 да отланиб, «Тошкент—Жанубий» вокзалига 6:58 да етиб келади.
Изоҳ (0)