Тошкент туманида яшовчи Б.М. уйида ўзаро жанжал сабаб бирга яшаган куёви А.Х.га ўроқ билан жароҳат етказди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
А.Х. касалхонага ётқизилди, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этди.
Б.М. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)