• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АҚШнинг Nationаl Review журнали: Дипломатия осмонида порлаб бораётган юлдуз бўлса, бу Ўзбекистондир

    2018 йилнинг 12 декабрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг ялпи мажлисида «Маърифат ва диний бағрикенглик тўғрисида»ги махсус резолюция қабул қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган мазкур ҳужжат БМТнинг барча аъзо давлатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Ушбу муҳим воқеа дунё оммавий ахборот воситалари, нуфузли экспертлар томонидан кенг эътироф этиляпти, деб ёзади «Халқ сўзи». Хусусан, хорижий ОАВда янграётган фикрларга кўра, янгиланиш даврига ўтган Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори изчил ортиб бормоқда.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Чикагода чоп қилинадиган Nationаl Review таҳлилий журналида қайд этилишича, Ўзбекистон 1992 йили БМТга аъзо бўлиб, 1993 йилдан буён Тошкентда ушбу глобал тузилманинг ваколатхонаси фаолият юритмоқда. Эътиборлиси, сўнгги икки йил Ўзбекистон БМТ доирасида жадал ва проактив иштирок этган давр бўлди. Шавкат Мирзиёевнинг давлат бошқарувига келиши ўзбек дипломатиясининг кўп томонлама тузилмалар билан ҳамкорлиги мутлақо янгича тус ва руҳда ривожланиши учун шароит яратди.

    Ўзбекистон Президенти 2017 йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида барчани ҳайратда қолдирган нутқ сўзлаган эди, дея ёзади америкалик журналистлар. 2018 йил май ойида эса Шавкат Мирзиёев Вашингтонга расмий ташриф билан келди ва Президент Дональд Трамп ҳамда АҚШ бошқарув доиралари билан музокаралар ўтказди. «Дипломатия осмонида порлаб бораётган юлдуз бўлса, бу Ўзбекистондир», дейилади журналда.

    Япониянинг Asahi Shimbun газетасида ушбу мавзу юзасидан чоп этилган мақолада Ўзбекистон ташаббуси ва ўзбек дипломатиясининг фаол чора-тадбирлари натижасида қабул қилинган резолюция БМТ доирасида қабул қилинган қатор муҳим ҳужжатлар, шу жумладан, БМТ Низоми, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор тараққиёт мақсадларига тўла мос келади.

    Жанубий Кореянинг The Korea Times газетаси мухбирлари Ўзбекистон етакчисининг глобал ташаббуслари муносиб кутиб олинаётганини эътироф этади. Бу борада, жумладан, Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Синдао шаҳридаги саммитида илгари сурган таклифи натижаси ўлароқ, ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати қабул қилингани ҳам эслатиб ўтилади. Қолаверса, жорий йилнинг июнь ойида БМТ Бош Ассамблеяси «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш» резолюциясини бир овоздан қабул қилди. Мазкур ҳужжат ҳам Ўзбекистон раҳбари илгари сурган ташаббуснинг амалий рўёби бўлди.

    Кореялик шарҳловчиларнинг маълум қилишича, умумбашарий тузилмага аъзо барча давлатлар Шавкат Мирзиёевнинг «Маърифат ва диний бағрикенглик тўғрисида»ги резолюцияни ишлаб чиқиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади. Шу ўринда, The Korea Times’да БМТнинг аввалги Бош котиби Пан Ги Мун ҳам, ҳозир мазкур лавозимни эгаллаб турган Антониу Гутерриш ҳам Ўзбекистонга илиқ муносабат билдириши алоҳида таъкидланади.

    «Ўзбекистонда экстремизм ғоялари таъсирига адашиб тушиб қолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш, соғлом ҳаётга қайтаришда инсонпарварлик, кечиримлилик ва бағрикенглик тамойиллари асосида иш тутиш бўйича тўпланган тажриба жаҳон бўйлаб қанот ёзмоқда, деб ёзилади Ҳиндистоннинг Times оf Central Аsia журналида. Таниқли ёзувчилардан бири ўз асарида «дунёни гўзаллик қутқаради», деб ёзган экан. Аммо замон шуни кўрсатмоқдаки, дунёни маърифат қутқаради. Ўзбекистон буни яхши англаган ҳолда, нафақат мамлакатда, балки бутун жаҳонда юксак маърифат ғоясини илгари сурмоқда».

    Озарбайжоннинг «Репорт» ахборот агентлиги тарқатган хабарда қабул қилинган ҳужжат дунёда диний бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, диний эркинликларни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашга хизмат қилиши ҳақида фикр билдирилади. Резолюция таълим-тарбияни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик ва тинчликпарварлик фаолиятини кучайтириш, илм-фан ҳамда тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш каби чорловларни ҳам ўз ичига олган. Бу борада муайян таклиф ва ташаббуслар илгари сурилган.

    14.12.2018, 20:30   Изоҳ (0)   29761
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг «Локомотив» боғидаги Янги йил арчаси ёниб кетди

    14.12.2018, 20:15

    Президентнинг чекка ҳудудлардаги аҳоли учун маданий ҳордиқ ташкил этувчи «Автоклуб» совғалари топширилади

    14.12.2018, 19:52

    Фарғонада 270 млн сўмлик калиш олиб, пулини бермай кетган тадбиркор қўлга олинди

    14.12.2018, 19:40

    Ўзбекистонда геология соҳаси ходимлари куни ва божхона хизмати ходимлари куни нишонланади

    14.12.2018, 19:18

    «Адолат» партияси мактаб дарсликларидаги қатор хато-камчиликларни аниқлади

    14.12.2018, 19:07

    Ўзбекистонликларнинг 80 фоизи аёллар ишлаши шарт эмас деб ҳисоблайди

    14.12.2018, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маск Трамп билан зиддиятдан сўнг молия вазири билан муштлашиб кетган — ОАВ

    Дунё | 8 июн, 10:50

    Польшанинг янги президенти Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиқди

    Дунё | 8 июн, 10:20

    “Барселона” хорват футболчисини Ямал учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 8 июн, 09:49

    Қирғизистон Ўш марказидаги Ленин ҳайкалини олиб ташлади

    Қирғизистон | 8 июн, 09:40

    Словакия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

    Ўзбекистон | 8 июн, 09:12

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.