Ўзбекистонда иккита янги байрам — геология соҳаси ходимлари куни ва божхона хизмати ходимларининг кунини нишонланади, деб хабар қилди Sputnik.
Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида» Қонунни кўриб чиқди. Бу сана апрель ойининг биринчи якшанбасида нишонланади.
Давлат божхона хизмати ходимларининг куни эса 26 январь куни тантана қилинади.
Шунингдек, Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокама этилди.
Изоҳ (0)