Американинг Мак Мердо антарктик станциясида икки техникнинг жонсиз танаси топилди, деб хабар бермоқда АҚШ Миллий илмий фонди.
12 декабрь куни, радиостанцияни қувватловчи генератор жойлашган жойда техник ходимлар ўт ўчириш тизимида профилактик ишларни бажарган. Икки техник мурдасини уларнинг қайтишини кутган учувчи топган. Уларга биринчи ёрдамни кўрсатган, бироқ фойдаси бўлмаган.
Техниклар нимадан ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар берилмаган. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)