АҚШ Сенати журналист Жамол Қошиқчининг ўлимида жавобгарликни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга юклаш тўғрисида резолюция қабул қилди. Бу ҳақда «Meduza» хабар берди.
Резолюция Саудия Арабистони ҳукуматини қотилликка алоқадор барчани жавобгарликка тортишга чақиради. Сенаторлар ҳужжатни бир овоздан қабул қилди.Сенатда овоз беришдан сўнг резолюцияни АҚШ Конгресси Палатаси вакиллари маъқуллаши, кейин эса ҳужжат мамлакат президенти Дональд Трампга имзо учун киритилиши керак.Ноябрда The Washington Post ва бошқа ОАВлар Марказий разведка бошқармасидаги манбага таяниб, Жамол Қошиқчини ўлдириш ҳақида буйруқни Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон берганлигини маълум қилган.Дональд Трамп Разведка бошқармасининг хулосаларини «дастлабки» деб атагани учун республикачи-сенаторларнинг танқидига учраган. Шунга қарамай, 12 декабрь куни АҚШ президенти валиаҳд шаҳзодани қўллаб-қувватлаган. «У Саудия Арабистони раҳбари. Улар бизнинг яхши ҳамкорларимиз», — дейди Трамп.
Изоҳ (0)