Кант марказий ҳарбий округи авиабазасидан Қирғизистон ҳудудидан дислокация қилинган. Россиянинг Су-25 ҳужумкор авиацияси самолётлари Марказий Осиё тоғларида ўқув-машғулотлари ўтаган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Су-25 учувчилари мураккаб учувчилик санъати элементларини ўз ичига олган ерга зарба ва шартли душманга жавоб зарба бериш мақсадида 30 дан ортиқ парвозлар амалга оширди.
Ҳужумчиларнинг экипажи Эделвейс тоғ полигонида 30 та бошқарилмайдиган ракеталарни қўллаган.
Парвозлар 700 дан 750 километр/соат тезликкача 250 дан 2,5 минг метр баландликда амалга оширилган.
Парвоздаги мураккаб вазифаларини бажаришга 50 дан ортиқ учувчи ва техниклардан ташкил топган таркиб жалб қилинган.
Ўқувларда 10 дан ортиқ авиатехника қатнашди.
Кант бирлашган Россия авиация базаси Коллектив хавсизлик тўғрисидаги ташкилотга кирувчи давлатларнинг ҳаво кенглигини ҳимоя қилишда иштирок этади. У ерда Су-25 ҳужумчи самолётлари ва Ми-8 вертолётлари дислокация (жойлаштирилган) қилинган.
Изоҳ (0)