Франция полицияси Страсбургдаги рождество ярмаркасидаги отишмада гумон қилинган Шариф Шекатни ўлдирди. Бу ҳақда «Meduza» хабар берди.
Жиноятчини полиция икки кун давомида қидирган. Le Figaro’нинг ёзишича, у Страсбургдаги омборхоналардан биридан топилган. Эркак уни қўлга олмоқчи бўлган полициячиларга қарата ўқ узган, улар жавобан ўқ узиб уни ўлдирган.
Изоҳ (0)