Кремлнинг Қримдаги барча ҳаракатлари Гаагадаги халқаро жиноий суд томонидан инсониятга қарши жиноятлар доирасида ўрганилмоқда. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Украина томони олдинроқ судга россияликлар томонидан Қримда содир этилган қатор ҳарбий жиноятлар ҳақида маълумотлар юборганди.
Суд Қрим ҳудудидаги вазиятни Украина ва Россия ўртасидаги халқаро можаро сифатида талқин қилмоқда.
Суд прокурори девонхонаси яқин орада бу иш таҳлилини якунлайди ва уни суд томонидан кўриб чиқилиши эҳтимоли юзасидан хулосани эълон қилади.
Изоҳ (0)