Австралия миллий статистика бошқармаси экспертлари 2008—2017 йиллар давомида мамлакатдаги ҳалокатли ҳодисалар сонини санаб чиқди ҳамда инсонлар ўлимининг турли сабабларини кўрсатиб берди. Бу ҳақда «National Geographic» хабар берди.
Фауна оламига қарашли рўйхат 11 банддан иборат, аммо наҳанглар ушбу рўйхатда бор йўғи тўртинчи ўринда, илонлар — бешинчи, тимсоҳлар эса еттинчи ўринда. Буни қарангки, инсонларнинг энг хавфли душмани от ва сигирлар эканлиги маълум бўлди: ҳисобот даврида улар сабабли 77 та ҳалокатли ҳодиса юз берган.Бунинг ажабланарли томони йўқ: бундай ҳодисалар бутун дунёда содир бўлади, аммо инсонлар бу ҳақда билмайди ёҳуд муаммо миқёсини писанд қилмайди.Австралияда сутемизувчиларнинг 379 тури мавжуд, бир йил давомида улар 60 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Статистик ҳисоботда уларнинг аниқ рўйхати келтирилмаган.
Хавфли Австралия фаунаси рейтинги қуйидагича:• От ва сигирлар — ўлим ҳолати 77 та;• Сут эмизувчилар — 60;• Ари, қовоғари ва боларилар — 27;• Наҳанг ва бошқа денгиз ҳайвонлари — 26;• Илон ва калтакесаклар — 23;• Итлар — 22;• Тимсоҳлар — 17;• Заҳарли бўлмаган ҳашаротлар — 8;• Заҳарли бўғимоёқлилар — 4;• Каламушлар — 1;• Заҳарли ўсимлик ёки ҳайвонлар билан алоқалар, тафсилотлар аниқланмаган — 1.
Мельбурн университети маълумотларига кўра, 2000—2013 йилларда инсонлар 42 минг ҳолатда турли чақиш оқибатида касалхонага тушган, бунда ари, асалари, қовоғарилар 31 фоиздагина сабаб бўлган.
Изоҳ (0)