Боливияда икки микроавтобус иштирокидаги ЙТҲда 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
El Deber нашрига кўра, аварияда яна 10 киши жароҳат олган.
Микроавтобуслар пойтахт Ла-Пас ва Ачакачи шаҳри ўртасидаги трассада тўқнаш келган.
Ҳозирда полиция ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)