Пакетдан ўзига Месси фамилияси туширилган футболка тайёрлаб олган афғонистонлик 5 яшар боланинг фотоси 2016 йилда бутун дунёга тарқалганди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Болакайнинг орзуси ушалди: у Лионель Месси билан учрашди ва футболка ҳамда тўп олди.
Бироқ бундай шуҳрат Муртазонинг оиласи учун хавфли таҳликага айланди. Толиблар этник хазорийларни аввалдан ёқтирмай келган, улар бу оилага ҳам таҳдидлар ёғдирди. Улар уйини тарк этиш ва бир манзилдан иккинчисига кўчиб юришга мажбур бўлмоқда.
«Биз Бомиён вилоятидаги уйимизга қайта олмаяпмиз. Чунки у ерда Муртазо хотиржам юриб, мактабга қатнай олмаяпти», — дейди боланинг онаси Шафиқа Аҳмадий.
Изоҳ (0)