3 декабрь куни МРБ (Марказий разведка бошқармаси)нинг Корея яримороли бўйича раҳбари Эндрю Ким КХДРга ташриф буюрди. Бу ҳақда ТASS хабар берди.
Маълумотларга кўра, Эндрю Ким Пханмунжон чегара пунктида КХДРнинг Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Чхве Сон Хи билан учрашган. Томонлар икки мамлакат раҳбарларининг кейинги йилга режалаштирилган учрашувнинг жойи ва вақти ҳақида маслаҳатлашган.
Бундан аввал, Дональд Трамп журналистларга КХДР раҳбари билан навбатдаги учрашув кейинги йилнинг январь ёки февраль ойларида бўлиши ҳақида маълум қилганди.
Маълумот учун, Эндрю Ким АҚШ ва КХДР муносабатларининг «илиқ»лашишига катта ҳисса қўшган раҳбарлардан ҳисобланади.
Изоҳ (0)