5 декабрь куни соат 4.00 атрофида «Олмаота—Екатеринбург» йўлида 51 йўловчини олиб кетаётган автобус бузилиб қолгани ҳақида хабар олинди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълум қилди.
Қўмитага кўра, Қарағанда вилоятининг «Саришаған» йўл тиббий-қутқарув пункти ходимлари зудлик билан қаҳратон даштда қолиб кетган одамлар олдига шошилган.
Барча йўловчилар шифокор кўригидан ўтказилган. 35 йўловчи Саришаған посёлкасидаги темирйўл вокзалига эвакуация қилинган, қолган 16 киши эса бузилган автобус ҳайдовчиси билан ҳодиса жойига яқин «Азия Петрол» қаҳвахонасида қолган.
Мазкур йўловчиларнинг 35 нафари ўзбекистонлик эканлиги билдирилмоқда. Уларнинг кейинги тақдири номаълум. Катта эҳтимол билан автобус созланган ва улар ўз манзилига етиб олган.
Изоҳ (0)