Мирзо Улуғбек инновация маркази директори Фарҳод Ибрагимов ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Ҳукуматдаги манбаларига асосланиб, «Газета.uz» хабар берди.
2017 йилнинг 1 декабридан бери ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Фарҳод Ибрагимов октябрь ойида ишдан кетган эди, бироқ марказ маъмурияти ушбу маълумотни рад этиб келаётган эди.
Ноябрь ойида инновация маркази директори лавозимини Нодир Деҳқонов эгаллади.
Қайд этилишича, MUIC кадрлар таркиби қайта шакллантирилган. Фарҳод Ибрагимов эса Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимига ишга ўтган. MUIC матбуот хизмати раҳбарият ўзгаришига ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Mirzo Ulugbek Innovation Center инновация маркази Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 30 июндаги «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ташкил этилган.
Изоҳ (0)