Ўзбекистонда 7 миллиондан ортиқ истеъмолчининг барчаси электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланади. Бу ҳақда «Ўзбекэнерго» АЖ матбуот хизматига таяниб, «Халқ сўзи» хабар берди.
2021 йил якунига қадар электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими қамровини абонентлар умумий сонининг 100 фоизигача етказилиши белгиланган.
Автоматлаштирилган тизим истеъмолчи билан таъминотчи ўртасида аниқ ҳисоб-китоб йўлга қўйиш орқали ишлайди. Истеъмолчи ўзининг ҳисоби (баланси) ҳолати бўйича доимий хабардор этиб борилади.
Қарздорлиги мавжуд истеъмолчи бўлса, унда у тизимдан ўчирилади. Тўловни вақтида амалга оширадиган истеъмолчиларга эса узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ таъминланади. Шунингдек, истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилиш имконияти ҳам юзага келади.
Изоҳ (0)