Москванинг ЦСКА клуби собиқ ҳужумчиси, айни дамда «Ан-Наср» клубида тўп сураётган Аҳмад Муса Нигерияда йил ўйинчиси бўлди. Бу ҳақда футболчининг ўзи Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
«Энг яхши футболчига аталган совринни олиш — катта фахр. Менинг энг яхши бўлишимда хизмат кўрсатган терма жамоадаги шерикларимга ва барча қўллаб-қувватлаганларга раҳмат айтаман. Бу соврин сизларники»,—деб ёзади Муса.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмад Муса 2018 йилнинг 1-ярмини ЦСКАда ижара асосида ўтказди. Кейин эса «Лестер»дан Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубига йўл олди.
Изоҳ (0)