17 ноябрь, шанба куни Бирлашган Араб Амирликларида Dubai Cup мусобақаси доирасида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мезбон БАА олимпиячиларига қарши баҳс олиб борди.
Учрашувда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон термаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Санжар Қодирқулов ҳамда Ислом Қобилов муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг дастлабки ўйинида Ўзбекистон олимпиячилари Японияга қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Dubai Cup’нинг сўнгги ўйинида ўзбекистонлик футболчилар 20 ноябрь куни Кувайт термасига қарши баҳс олиб боради.
Dubai Cup
17 ноябрь, шанба
БАА—Ўзбекистон 0:2
Голлар: 0:1 — 75 Қодирқулов, 0:2 — 80, пенальти Қобилов.БАА: Муҳаммад Али Шокир, Абдулла Жассим Али, Али Солиҳ Али Амро, Абдулло Бахи, Исса Муҳаммад, Халфар Ҳасан, Абдулраҳмон Ал Амрий, Холид Муҳаммад, Мажид Рашид, Аҳмад Амр, Холид Абдулла Муборак.
Ўзбекистон: Умиджон Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Исломжон Қобилов, Ҳусниддин Ғофуров, Азизбек Омонов, Даврон Умиров, Ислом Кенжабоев, Ислом Рашидхонов, Миржаҳон Мираҳмадов, Шерзод Насруллаев, Шароф Муҳиддинов.
Изоҳ (0)