ЕХҲТнинг Украинадаги махсус мониторинг миссияси Донбассдаги Володар туманига C-300 комплекси ташланганини қайд этди. Бу ҳақда Россиянинг ЕХҲТдаги доимий вакили Александр Лукашевич маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Унинг сўзларига кўра, Киев Минск шартномасининг қуроолланишни рад этиш ҳақидаги банди ҳамда Алоқа гуруҳининг кучлар ва воситаларни тарқатиб юбориш ҳақидаги доиравий қарорини қўпол равишда бузмоқда.
Доимий вакилнинг сўзларига кўра, кузатувчилар 1—12 ноябрь кунлари назорат чизиғини бузган Украина қуролли кучларининг 24 та ҳарбий техникасини қайд этган. Бундан ташқари, кузатувчилар кучли C-300 кимплексларини ҳам қайд этган.
Изоҳ (0)