SAS-Tobe Technologies охирги салкам икки ой давомида Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси орқали 1500 тонна цемент сотган ва бу ерда аккредитациядан ўтган илк Қозоғистон компанияси бўлди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.
Компания ишлаб чиқарилаётган маҳсулотининг 50 фоизини Ўзбекистонга экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу йилига 250 минг тонна цементдан иборат.
Ўзбек корхоналари вакиллари билан учрашув давомида 5 та бетон ишлаб чиқарувчига ойига 10 минг тоннадан цемент етказиб бериш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Изоҳ (0)