Жанубий Африкадаги Крюгер миллий боғида сайёҳлар гепардларнинг кийикни овлашига гувоҳ бўлди. Воқеа гувоҳлари томонидан олинган видео YouTube’га жойланди.
Дастлаб иккита гепард кийикларни кузатиб турган, кутилмаганда иккала йиртқич ҳам кийиклардан бирига ҳамла қилган. Улар 200 метрча югургач, унга етиб олган.
Гепардлардан бири кийикни ўлдиришга уринаётган пайтда, иккинчиси уни тириклайин ғажишни бошлади. Кейин тўртта сиртлон келиб, уларнинг ўлжасини ўғирлади. Кийик ҳамон тирик бўлишига қарамай, улар ҳам уни ея бошлади. Муаллифнинг сўзларига кўра, манзарага қараб туриш қанчалик қийин бўлмасин, сайёҳлар улардан кўз уза олмаган.
Изоҳ (0)