Тожикистоннинг Сўғд вилоятида беш йилдан бери адрас, атлас ва кигиз ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кичик корхона фаолият юритади. Бу ҳақда Asia-Plus хабар берди.
Ушбу корхона асосчиси ўзбек миллатига мансуб аёл Гулсун Ғаффоровадир, дейилади хабарда.
Ушбу корхона жойлашган Янгиобод қишлоғи вилоятнинг энг чекка ҳудудларидан бири. Гулсун Ғаффорова бошқаларга ўхшаб бизнесини ривожлантириш учун пойтахтга эмас, иш жойларига энг кўп эҳтиёж сезадиган ҳудудга интилди, дейилади хабарда.
Ушбу ҳудудда яшовчи аёллар йиллар давомида муносиб ҳақ тўланадиган иш топа олмасди.
Гулсун Ғаффорова туфайли энди ўнлаб аёллар муносиб меҳнат шароитига эга бўлди.
Изоҳ (0)