Бишкеклик қиз кўприкдан сакраб ўзини ўлдиришга уринди, деб хабар беради KNews пойтахт ИИББга таяниб.
14 ноябрь куни «102» пультига бир қиз кўприкдан Катта Чуй каналига ўзини ташламоқчи эканлиги ҳақида хабар келиб тушди.
Первомай тумани милицияси участка инспекторлари кўприкка етиб борганида қиз сувга сакради. Ходимлар эса унинг ортидан сувга тушди. Қизга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)