Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Сурхондарё вилояти Ангор туманига Усмон Туропов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Усмон Туропов.
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг 10 ноябрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида шу пайтгача ҳоким сифатида ишлаб келган Бахтиёр Ибатов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилган. Ибатов айнан қайси лавозимга ўтгани маълум қилинмаган.

Туманнинг янги ҳокимига айланган Усмон Туропов бунгача Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

«Шу кунларда Денов туманига ҳам янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда», — дея хабар бермоқда «Turon 24» агентлиги. 8 ноябрь куни Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар