Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, Янгиовул қишлоғида яшаган пенсионер А.И. икки нафар набираси билан ухлаб ётганида ошхонага ўрнатилган сув иситиш мосламасидан (АГВ) сизиб чиққан ис гази хонадан мўри чиқарилмаганлиги сабабли уй ичига тўпланган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Бунинг оқибатида А.И. заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган. Марҳуманинг набиралари эса заҳарланиш туфайли касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)