Австралиянинг Мельбурн шаҳрида бугун, 9 ноябрь куни юз берган ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи зиммасига олди. Бу ҳақда террорчилар назорат қилувчи Amaq ахборот агентлиги хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Amaq йўловчи ва полициячиларга пичоқ билан ҳужум қилган эркакни «ИШИД жангчиси» деб атаган.
ABC Australиа нашри ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб хабар беришича, полициячилар томонидан қўлга олиш давомида яраланган босқинчи шифохонада ҳалок бўлган.
31 ёшли босқинчи, шунингдек унинг қариндошлари бундан аввал ҳам Виктория штати ва разведка федерал органлари назорати остида бўлганлиги таъкидланмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)