Мексикада мамлакат парламенти депутати Кармен Меделнинг қизи 22 яшар Валерия Меделни отиб кетилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳужум қиз тиббиёт университетида таҳсил олаётган Веракрус шаҳридаги спортзалда рўй бергани билдирилмоқда.
Валериянинг онаси сессия пайти қизининг ўлими ҳақидаги хабарни эшитганидан сўнг парламент иши тўхтатилди.
Маълумот учун, охирги йил давомида Веракрусда мингдан ортиқ қотиллик содир этилди.
Изоҳ (0)