Meduza бош муҳаррири Иван Колпаков истеъфо берди. Бу ҳақда у таҳририятга 9 ноябрь куни эълон қилди.
Колпаковнинг истеъфоси унга қарши нашр ходимларидан бирининг рафиқаси илгари сурган айбловлар билан боғлиқ. Meduza директорлар кенгаши мажлисида аввалроқ Колпаков бош муҳаррир лавозимида қолиши ҳақида қарор қабул қилинган эди, аммо Колпаковнинг ўзи кейинроқ истеъфо ҳақида мустақил қарор қабул қилди.
«Бу таҳририят атрофидаги инқирозни тўхтатиш ва обрўга етказилган зарарни минималлаштиришнинг ягона усулидир», — деди Колпаков.
Бош муҳаррир вазифасини бажарувчи этиб бунгача Meduza бошқарувчи муҳаррири бўлиб ишлаган Татьяна Ершова тайинланди.
Иван Колпаков — Meduza асосчиларидан бири бўлиб, у нашрга 2016 йилдан буён бош муҳаррир бўлиб келган.
Изоҳ (0)