Италия жанубидаги пиротехника заводида портлаш юз берди, унинг оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва яна икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, қурбон бўлган йигит фабрика эгасининг 19 ёшли ўғли бўлган. У отасига ишлаб чиқаришда ёрдам бераётган эди.
Ҳодиса 9 ноябрь куни мамлакат жанубидаги Апулия вилоятининг Лечче ва Арнезано шаҳарлари орасида юз берган.
Изоҳ (0)