Volkswagen ўз I.D. электромобиллари сонини яна бир мини-кроссовери билан кўпайтиради. Унинг нархи тахминан 18 минг еврога (21 минг доллар) тенг бўлади, деб хабар берди Spot.
Йирик автоконцерн 200 мингта шундай электромобиллари, шунингдек 100 минг дона I.D. Aero ўрта ҳажмдаги седанларини ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда.
Улар сотувга 2020 йилдан сўнг чиқарилади. Компания ўзининг учта фабрикасини электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирмоқчи.
I.D. линейкасидаги илк модель I.D. Neo бўлиб, унинг нархи 23 минг евро деб баҳоланди. У 2020 йилда сотувга чиқарилади.
Изоҳ (0)