КХДР Сохе космодроми демонтажини тўхтатди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Космодромдаги демонтаж ишлари август ойида бери амалга оширилмади, полигон фаолияти эса одатий тартибда давом этмоқда. Сунъий йўлдош томонидан олинган фотолавҳалар шундан далолат бермоқда.
Жумладан, суратларда Шимолий Корея расмийлари ёқилғи сақлаш омбори томида янги қурилма ўрнатганини кўриш мумкин.
Шунингдек, полигонда, хусусан, маъмурий штаб ва хавфсизлик масалалари бўйича штаб-квартирада транспорт воситаларининг одатий ҳаракатланиши кузатилмоқда.
Изоҳ (0)