Ватиканнинг Римдаги нунциатураси (элчихонаси)дан яна одам суяклари топилди — булар бош чаноғи ва жағ суяги. Полиция тахминига кўра, улар битта одамга тегишли, деб ёзади Meduza.
Топилган қолдиқлар ўзи тегишли бўлган одамнинг ДНКсини аниқлашга ёрдам бериши тахмин этилмоқда. Генетик таҳлилга камида бир ҳафта кетади.
29 октябрь куни ҳам нунциатурада таъмирлаш ишлари чоғида одам суякларининг бўлаклари топилган эди. Аммо улар жуда кам бўлганлиги сабабли, ДНК экспертизаси ўтказиш имкониятини бермаган эди.
Италия матбуоти тахминларига кўра, суяклар 1983 йилда йўқолиб қолган икки нафар 15 ёшли қизларга тегишли бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)