Буюк Британиянинг Солсбери шаҳрида МРБнинг собиқ ходими Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланганидан кейин ёпилган Зиззи ресторани ўз ишини қайтадан йўлга қўйди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, ресторан саккиз ой аввал ёпилган. Бунга Скрипаль ва унинг қизи заҳарланган куни мазкур ресторанда тушлик қилгани сабаб бўлган.
Узоқ танаффусдан кейин ресторанга ҳодисадан аввал ишлаган 24 нафар ходимнинг ярмидан кўпроғи қайтиб келган. Ресторан ёпиқ бўлган вақтда маъмурият ўз ходимларига тўлиқ иш ҳақи тўлаган, уларнинг бир қисми тармоқнинг бошқа ресторанларига ишга ўтган.
Изоҳ (0)