Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳининг қурбонлари дафн этилган 202 та оммавий қабр топилди. Уларда минглаб кишиларнинг қолдиқлари аниқланган. Бу ҳақда БМТ ҳисоботига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Қабрлар аввал ИШиД томонидан назорат қилинган ҳудудларда аниқланган. Топилган жасадлар орасида Ироқ қуролли кучларининг ҳарбийлари, полиция ходимлари, шунингдек, тинч аҳоли вакиллари мавжуд.
Тахмин қилинишича, барча топилган жасадлар ИШИД томонидан 2014 йилнинг июнь—декабрь ойларида назорат қилинган ҳудудларда ўлдирилган кишилар ҳисобланади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)