Россиялик бизнесмен Дмитрий Риболовлев Монако прокуратураси сўрови билан 6 ноябрь куни эрталаб ҳибсга олинди, деб ёзади Meduza.
Le Monde газетаси манбаларига кўра, бизнесмен коррупцияда ва ўз нуфузидан фойдаланганликда гумон қилинмоқда. Унинг Монте-Карлодаги уйи тинтув қилинди. Le Monde ёзишича, 2017 йилда Риболовлев швейцариялик арт-дилер Ивом Буве билан суд даъволашувининг ижобий якун топишини таъминлаш учун Монако полицияси раҳбарияти билан алоқасидан фойдаланишга уринган.
Аммо «Интерфакс» вазиятдан хабардор манбасига асосланиб маълум қилишича, Риболовлев қўлга олинмаган, балки сўроқ қилинишга ўзи борган.
Риболовлев — Россиянинг энг бой одамларидан бири. Forbes’нинг 2018 йилги рейтингида у 6,8 миллиард доллар билан 18-ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)