ЮНЕСКО журналистларнинг ўлдирилиши бўйича «обсерватория» яратди. Унда ОАВ ходимларига қарши жиноятлар учун жавобгарликка тортиш бўйича қўлланилган чоралар кузатиб борилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ташкилот томонидан маълум қилинишича, обсерватория ЮНЕСКО томонидан 1993 йилдан буён рўйхатга олинган журналистлар ёки ОАВ ходимлари ўлдирилиши бўйича ҳар битта ҳолат юзасидан олиб борилаётган суд ва тергов ишининг ҳолати ҳақида маълумот берувчи база ҳисобланади.
База журналистларга, тадқиқотчиларга ва жамоатчилик вакилларига ўлдирилган журналистлар ҳақида маълумот олишга имкон беради. Ташкилот бош директорининг ҳисоботига кўра, ҳар тўрт йилда дунёда битта журналист ёки ОАВ ходими ўлдирилади. Бу жиноятларнинг 89 фоизи жазосиз қолади.
Онлайн-база маълумотларига кўра, 1993 йилдан буён қарийб 1,3 мингта, жорий йил бошидан буён эса 80 дан ортиқ қотиллик уюштирилган.
Изоҳ (0)