Россиянинг кўп вазифали бешинчи авлод «Су-57» қирувчилари «Ан-12» ҳарбий-транспорт самолётидан тасвирга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Видеода иккита қирувчи самолётнинг Астрахан вилоятидаги парвози акс этган.
Хабар берилишича, бешинчи авлод қирувчисининг «космик» ташқи кўриниши бошқа самолётлардан кескин фарқ қилади.
«Су-57» Россиянинг бешинчи авлод кўп вазифали қирувчи самолёти бўлиб, ҳаво, ер ва сув остидаги нишонларни йўқ қилишга, узоқ разведкаларга, шунингдек, душманнинг авиация бошқаруви тизимини бузишга мўлжалланган. Россия ҳарбий-космик кучлари 12 та самолётдан иборат партияни 2019 йилда қабул қилади.
Изоҳ (0)