Ориф Бўтаев Ўзбекистон Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги Президент фармони 6 ноябрь куни имзоланган, дея хабар беради «Turon 24».
Ориф Бўтаев бунгача Марказий банкнинг Кредит ахборотларининг давлат реестрини юритиш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
У Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ўтган Шерзод Хаджизадаевнинг ўрнини эгаллади.
Изоҳ (0)