Ўзбекистон товар хом ашё биржасининг Олмаотада савдо майдончаси иш бошлади. Бу ҳақда «Дарё»га биржа матбуот хизмати маълум қилди.
Савдо майдончасининг таъсисчиси Қозоғистоннинг «Альта ва К» брокерлик компанияси бўлиб, у «ЎзRTХБ» АЖда аккредитациядан ўтган илк хорижий брокерлик компанияси ҳисобланади. Айни вақтда «Альта ва К» Қозоғистон компанияларининг биржа савдоларида иштирокини ташкиллаб, қозоқ ва ўзбек товар ишлаб чиқарувчиларини биржа савдоларига кенг жалб қилиш мақсадида маркетинг тадбирларини ўтказмоқда.
Илк босқичда мазкур савдо майдончаси орқали юқори ликвидли товарлар хусусан, полиэтилен, полипропилен, пахта ва рангли металларни Қозоғистонга сотилиши, шунингдек, Ўзбекистонга дон маҳсулотлари, кўмир ва цемент импорт қилиниши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)