• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қамашида 2002 йилда қурилганидан буён бирор марта ҳам иситилмаган мактаб танқид қилинди

    «Халқ сўзи» Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жойлашган 42-умумий ўрта таълим мактаби ҳақида танқидий мақола эълон қилди. Таъкидланишича, 2002 йилда қурилган замонавий мактаб биносидаги иситиш тизимлари ҳали бирор марта ишламаган.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    «Синфларимизни иситиш масаласи ҳар йили муаммо бўлади, чунки, иситиш батареялар мактаб қурилганидан буён ишламайди. Бир амаллаб, қора печ билан ўтин, кўмир ёқиб илитамиз, лекин, синфни дуд босиб кетади. Мактабга берилаётган кўмир ёқилғиси ўта сифатсиз», — дейишади ўқитувчилар Замира Худойназарова, Мунаввар Маматова, Насиба Иброҳимова бир овоздан.

    «Синфларнинг совуқлиги туфайли кўпчилик ўқитувчиларимиз оёқ оғриқ,бел оғриқ бўлишган. Буни ҳатто, совуқда дийдираб ўтирадиган болаларимиз ҳам иншоларида ёзяпти. Ўқувчи қизларимиздан бири бири ўз иншосида «Ўқитувчи бўлишни жуда ҳам хоҳлайман. Лекин ўқитувчи совуққа чидамли бўлиши керак», деб ёзибди. Дарсда болалар ҳам, ўқитувчилар ҳам қиш кийимида ўтиргандан кейин бундай фикрлар юзага келиши табиий, албатта», — деб сўзларини давом эттиради З. Худойназарова.

    Бу ҳаммаси эмас, мактаб олдида ҳар пайшанба куни бозор бўлади. Бу эса дарс машғулотлари, болаларнинг ўқишига салбий таъсир ўтказмоқда. Улар танаффусда чиқиб кетиб, бозордан келмай қолади. Аҳолининг ва машиналарнинг бу ерда тўпланиши, машиналарнинг тартибсиз ҳаракати ўқувчи ва ўқитувчиларга халал бермоқда. Бозорни кўчириш ҳақда бир неча бор айтганмиз. Лекин қарийб 30 йилдан ошиқ бўладики, бозор шу ерда.

    Мактаб ўқитувчиларининг таъкидлашича 460 ўринли таълим муассасасида 1387 нафар ўқувчи ўқийди. Синфхоналар етишмаслиги туфайли бирсинфда 35-40 тагача ўқувчи ўтиришга мажбур бўлмоқда. Болалар 5 километр узоқликдаги қишлоқлардан ўқишга келади. Аксарияти қиш кунлари қоронғуда қолиб кетишади. Халқ таълими бўлимидан фақат текшириш учун келишади, холос. Ҳеч ким ёрдам берай демайди.

    Нашр мухбири шу куни мактаб директори Шуҳрат Тўраевни ҳам, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Эшбўри Тилововни ва хўжалик ишлари бўйича масъул Рашид Исмоиловни ҳам учрата олмаган. Улар дарс машғулотларида бўлганида давоматнинг қониқарсиз эканлигига гувоҳ бўлган. Ўқитувчилар буни болаларнинг тез-тез касал бўлиб қолиши билан изоҳлаган.

    «Дарсга келмаган ўқувчиларимиз мактабдан 5 километр узоқда жойлашган Сариқ тош қишлоғидан ва ундан ҳам узоқ масофалардаги уйлардан келиб ўқишга мажбур бўлишмоқда. Сариқтош ва Гулистон қишлоқлари оралиғида 96 ўринли мактаб биноси қурилиши белгиланган эди, аммо, ушбу мактаб дастурга киритилганига 2 йил бўлишига қарамасдан ҳали қурилмади», — дейди математика фани ўқитувчиси Нодира Асадуллаева.

    Ўқитувчилар мактабни марказлашган ҳолда қизитиш учун ўрнатилган қозонхонанинг ўтган йили қаергадир олиб кетилганини таъкидлашди. Қозонхона ўрни эса аянчли аҳволда янтоқхонага айлантириб юборилган.

    07.11.2018, 10:40   Изоҳ (0)   13614
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда ноябрь ойида 8 киши табиий ва ис газидан заҳарланиб, 1 нафари тан жароҳати олган

    07.11.2018, 10:26

    Юрий Декабрев Beeline Uzbekistan молиявий директори этиб тайинланди

    07.11.2018, 10:12

    Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини яхшилашга хусусий тадбиркорлар жалб қилинади

    07.11.2018, 09:58

    Ўзбекистонда балиқчилик хўжаликларига имтиёзлар тақдим этилди

    07.11.2018, 09:44

    «Тошкент—Термиз—Тошкент» йўналишидаги йўловчи поезд ҳафтасига уч марта қатнайди

    07.11.2018, 08:45

    Ўзбекистонда илк бор «Нақшбандия сайёҳлик фестивали» бўлиб ўтади

    07.11.2018, 08:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.