Юрий Декабрев Beeline Uzbekistan компаниясининг молиявий директори этиб тайинланди.
Beeline компаниясига келгунига қадар Юрий Декабрев FP&A минтақавий директори ва VEON Group «Евроосиё» минтақасини бизнес-назорат қилиш лавозимида ишлаган.
Шунингдек, «Киевстар» (Украина) мобил операторида молиявий режалаштириш ва таҳлил билан шуғулланган.
Маълумот учун, Юрий Декабрев 2002 йилда Украинадаги Тернопол миллий иқтисод универстиети, 2005 йилда Орхус (Дания) бизнес мактабини тамомлаган. Шунингдек, АҚШнинг Миннесота университети ва Швециянинг Уппсала университетида ҳам таълим олган.
Ҳозирда Германиянинг Франкфурт шаҳридаги молия ва менежмент мактабида Executive MBA дастури бўйича ўқимоқда.
Изоҳ (0)