Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трампнинг Париждаги тўлиқ форматдаги учрашуви Франция томонининг илтимосига кўра қолдирилди, деб хабар беради «Meduza».
Франция президенти Эммануэль Макрон олий даражадаги Америка—Россия музокаралари Биринчи Жаҳон урушининг тугашига бағишланган тадбирлар билан аралашиб қолмаслиги учун учрашувни кейинг қолдиришни сўраган.
Юбилей тадбирларида иштирок этиш учун Парижга келадиган Дональд Трамп ва Владимир Путин 11 ноябрда музокаралар ўтказиши тахмин қилинган эди.
Бироқ, 5 ноябрь куни Трамп Путин билан кенг кўламли музокаралар ўтказилиши эҳтимолдан йироқ эканлигини маълум қилди. Бу хабарни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам тасдиқлади.
Изоҳ (0)