Эрон атом лойиҳаларининг АҚШ санкциялари таъсиридан чиқарилиши — Теҳроннинг ядро соҳасидаги хатти-ҳаракатларини назорат қилувчи вақтинчалик чора. Бу ҳақда Пентагон маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Шунингдек, АҚШ атом энергетикаси соҳасидаги янги объектларга, шу жумладан, электр токи ишлаб чиқарувчи объектларга нисбатан ҳам санкциялар қўллайди.
«Ушбу назорат бизнинг Эрон ядро дастурини тийиб туриш бўйича имкониятларимизни кучайтиради», — деди Пентагон. Чоралар АҚШ Эрон ядро дастури бўйича «бундан ҳам кучлироқ битим» ишлаб чиққунича амал қилади.
Изоҳ (0)