Ташқаридан киритилган жангарининг «инсайдерлик ҳужуми» оқибатида Афғонистон пойтахти Кобулда НАТОнинг америкалик бир ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна бири яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳужум 3 ноябрь куни юз берган. Ҳужум қилган шахс афғон ҳарбийлари томонидан зудлик билан йўқ қилинган.
НАТОнинг яраланган ҳарбий хизматчисига эса айни вақтда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Хабар беришларича, унинг аҳволи барқарор.
«Ушбу ҳодиса юзасидан маҳаллий полиция тергов-суриштирув ишларини бошлаб юборган», дейилади хабарда.
Изоҳ (0)