Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жорий йил 9 август куни Тошкент шаҳар Миробод туманида яшовчи фуқаро Е. Решетняк Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ Тошкент шаҳар бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Унга кўра, Решетнякдан Миробод туман газ таъминоти учтаскаси ходими «Искандар» исмли шахс табиий газдан бўлган 1 миллион 456 минг сўмлик пенясини йўқ қилиб бериш эвазига 800 минг сўм пул пора талаб қилаётганлигини маълум қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бюронинг Миробод туман бўлими ходимлари иштирокида тезкор тадбир вақтида газ таъминоти ходими И. Маматқулов Миробод туман газ таъминоти участкаси биносида бўла туриб, фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Е.Решетнякнинг ишончига кириб, унинг табиий газдан бўлган 1 миллион 456 минг сўмлик пеняни йўқ қилиб бериши эвазига 800 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган вақтда ушланган.

Юқоридагиларга кўра, И. Маматқуловга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар