Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги кўп тармоқли «Саидназар-Алиназар» фермер хўжалиги раҳбари Алиназар Имомназаров қовоқнинг янги навини етиштирмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».
Қайд этилишича, фермер етиштираётган янги навли қовоқлар 40-45 кг тош оғирлигига тенг.
«Саккиз гектар ер мевали дарахтга тўла. Тупроқдан ақл билан билан фойдаланиш керак, шу боисдан эгатлар орасида сабзавотлар ва қулупнай етиштираман. Қовоқ етиштиришни эса бир вақтлар отам бошлаган. У менга қовоқ парваришлашнинг усулларини ўргатган. Катта ва унинг устига мазали маҳсулотни етиштириш — бу бутун бошли фан. Бунда ўз вақтида суғориш, қуёш нури ва бошқа омиллар ҳам муҳим ўрин тутади»,—дейди Алиназар Имомназаров.
Изоҳ (0)