Ўзбекистонда жорий йилнинг учинчи чорагида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 23,4 фоиз ошди ва иккинчи чорак кўрсаткичларига нисбатан 49,4 минг донани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг маълумотида келтириб ўтилади, деб хабар беради Turon 24.
Бундан ташқари, юк машиналари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам айни шу даврда 38,2% ўсган. 3 ой ичида 1472 дона юк машинаси ишлаб чиқарилган.
Бироқ автобуслар сони аксинча камайган. Учинчи чоракда автобус ишлаб чиқариш ҳажми 50 донага камайди ва бу деярли 38 фоизни ташкил этди.
Аввалроқ, Россиянинг «ЧETРА» заводи ўзбек корхоналари билан ҳамкорликда завод қуришга тайёрлигини билдирганди.
Бундан ташқари, Қозоғистон автомобиль саноати ҳам Ўзбекистон автомобиль бозорига кириш истагини билдирган.
Изоҳ (0)