Фарғона вилояти Бешариқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи ўзгарди. Бу ҳақда Turon 24 хабар берди.
Аввал Бувайда тумани ички ишлар бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган майор Абдуманнон Асқаров Бешариқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Қайд этилишича, бугунгача бу лавозимда Бахтиёржон Нажмиддинов ишлаган. Унинг нима сабабдан вазифасидан четлатилгани ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)