Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Американинг Mega Millions лотереяси ташкилотчиларининг маълум қилишича, 23 октябрь куни ўйналган 1,6 миллиард долларлик жек-потни камида бир киши ютиб олган. Meduza’нинг ёзишича — бу рекорд.

Фото: The New York Times

Фото: The New York Times

Ютуқли чипта Жанубий Каролина штатида сотилгани айтилмоқда. Омадли чипта эгаси лотереяда 5, 28, 62, 65, 70 ва «мега-шар» 5 рақамларини кўрсатган.

Бундан бошқа ҳам ютуқли чипта борми ёки йўқ — ҳозирча номаълум. Агар ғолиблар бир неча киши бўлса, ютуқ улар ўртасида тенг тақсимланади.

Лотерея ғолиби барча пул ютуғини бирдан олиши мумкин — бу ҳолда ютуқ миқдори 905 миллион долларгача қисқаради. Мабодо бўлиб-бўлиб олишга розилик билдирса, унда ютуқ 29 йил давомида тўлаб берилади.

Ютуқли жек-потнинг катталиги бўйича аввалги рекорд 2016 йил январида Powerball лотереясида ўрнатилган эди, ўшанда 1,59 миллиард доллардик жек-пот ўйналган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар