Канадада саккиз ёшли Жексон Макки исмли болакай операцияга кетиш чоғида нейрожарроҳ Даниэль Макнилидан бирданига унинг духобадан тайёрланган Чақалоқ исмли ўйинчоқ айиғини ҳам операция қилишни сўради. Бу ҳақда шифокор Twitter’да ёзди, деб хабар бермоқда TJournal.
«Операция» чоғида Макнили айиқчага кислород ниқобини кийдирган. Шунингдек, у Чақалоққа қўлтиқ йиртилиши ташхисини қўйган ва уни тиккан. Шундан кейин айиқча болакайнинг ёнида, осма каравотда қолган.
Макки касалхонага гидроцефалия — орқа мия суюқлигининг тўпланиши сабабли тушган. Бола бу касаллик билан туғилганидан буён оғрийди. У чақалоқлигидан буён Макнилида даволанади. Бу сафар боладаги найча таъмирланган. Найча орқали боланинг орқа миясидаги ортиқча суюқлик чқиб кетади ва босим пасаяди.
Жексоннинг ота-онаси жарроҳга боланинг ўзини қулай ҳис қилиши мақсадида «бор имкониятларни» ишга солгани учун миннатдорчилик билдирган.
Изоҳ (0)